Левобупивакаиннинг in vitro кристаллизациясига турли адъювантларнинг таъсири
DOI:
https://doi.org/10.54185/TBEM/vol18_iss2/a8Abstract
Мақсад. Левобупивакаиннинг турли хил адъювантлар билан кристаллизация жараёнла
рини ўрганиш ва таҳлил қилиш.
Материал ва усуллар. 0,25% левобупивакаин (сотув номи «Софанест») эритмаси билан
дексаметазон 20:1 нисбатда, магний сульфат 20:1,5 нисбатда, декмедетомидин 20:1 нис
батда, 1:100 000 марта суюлтирилган адреналин ва 10:1 нисбатда NaHCO3
препаратлари
дан тайёрланган эритмалар сув хаммомида 37 градусгача иситилиб ёруғлик микроско
пида 40х объективда кўрилди ва кристаллизация даражаси баҳоланди.
Натижалар. Текширув натижалари ўзаро таққосланганда, 0,25% левобупивакин билан
NaHCO3
10:1 нисбатдаги ва дексаметазоннинг 20:1 нисбатдаги эритмасида бошқа адъ
ювантларга нисбатан кристаллизация жараёни тез бошланиши, кристаллар сони кўп
ва ўлчами катталиги ҳамда вақт ўтиши билан кристаллизация даражасининг ортиши
аниқланди.
Хулоса. Тадқиқот натижаларига кўра, NaHCO3
левобупивакаинга қўшилганда йирик пре
ципитатлар ҳосил бўлади. Дексаметазон билан левобупивакаин эритмаларида кўриш
майдонида 100 тадан кўп ва ўлчами 10 мкм дан катта бўлган кристаллар пайдо бўлади.
Олинган натижалар левобупивакаин асос муҳитида тез кристалланишини кўрсатади.