Куйиш жароҳатларини маҳаллий даволашда анъанавий ва полимерлар қўллаш усулларини тажрибада баҳолаш
DOI:
https://doi.org/10.54185/TBEM/vol18_iss2/a6Abstract
Мақсад. Куйиш яраларини даволашда турли концентрацияли кумуш нанозарралари би
лан бойитилган карбоксиметилцеллюлоза полимер плёнка қўллашнинг самарадорлиги
ни клиник ва морфологик баҳолаш.
Материал ва усуллар. Тадқиқот объекти турли жинсли, вазни 150–230 г га тенг, 75 та оқ
каламушлар бўлиб, улар 5 гуруҳга бўлинган. Барча каламушларда тажрибада II–IIIАБ да
ражали куйиш яралари ҳосил қилиб, 4 та гуруҳга маҳаллий даволашда турли миқдорда
кумуш нанозарралари сақловчи полимер плёнка, анъанавий усул қўлланилган гуруҳда
эса левомеколь малҳамидан фойдаланилган. 8–15 суткада некрэктомия ўтказилган.
Жароҳатдан кейинги 7-, 15- ва 30-суткаларда ярадан гистологик текширув учун биопсия
олинган. Тайёрланган микропрепаратлар ёруғлик микроскопияси усулида ўрганилган.
Натижалар. Жароҳатдан кейинги 7-суткада клиник-морфологик жиҳатдан гуруҳлар фарқ
қилмайди. Гуруҳлар орасидаги фарқ 15–30 суткаларда кузатилади. Кумуш нанозарралари
билан бойитилган полимер плёнка қўлланилганда регенератор жараёнлар эрта бошла
ниб, грануляцион тўқиманинг шаклланиши 15-суткада, унинг бириктирувчи тўқимага
ўтиши эса 30-суткада кузатилади. Левомеколь малҳами қўлланилган гуруҳда регенера
тив жараёнлар кеч бошланиб, бунга суст кечувчи яллиғланиш жараёнлари сабаб бўлади.
Хулоса. Ўтказилган тажриба куйиш жароҳатини маҳаллий даволашда турли ёндашув
ларни тажрибада қиёслаш имконини бериб, анъанавий усулда левомеколь малҳами
қўлланилганида жароҳатнинг нисбатан узоқ муддатда битиши аниқланди. Тажриба
шуни исботлайдики, кумуш нанозаррачалари билан бойитилган полимер плёнкани
қўллаш куйган жароҳатларда регенерацияни фаоллаштириб, иккиламчи яллиғланиш
хавфини пасайтириб, қайта тикланиш жараёнлари муддатини қисқартиради.